Вобкентда йўл четидаги автобусга «Isuzu» келиб урилиши оқибатида 2 киши шифохонага ётқизилди

Бухоро вилояти Вобкент туманида 1 октябрь куни тунги соат 03:00 да йўлнинг четида турган автобуснинг орқа томонидан «Isuzu» юк машинаси тўқнашуви содир бўлган. Оқибатда икки нафар — 20 ва 43 ёшли йўловчи оғир тан жароҳатлар олиб, шифохонага ётқизилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар қилди.

Фото: Бухоро вилоят ИИБ ахборот хизмати

Хабарга кўра, фуқаро A.В. бошқарувидаги «Isuzu» русумли автобус Бухоро—Навоий йўналишида ҳаракатланиб, Вобкент туманидан ўтувчи халқаро аҳамиятга эга М-37, Самарканд—Бухоро—Туркманбоши йўлининг 243-километри четида тўхтаб турган пайтда Б.К. бошқарувидаги Хоразмдан келаётган «Isuzu» русумли юк автомашинаси қувиб ўтиш қоидасини бузиши натижасида ҳалокат юзага келган.

Бунинг оқибатида автобус салонида бўлган 1990 йилда туғилган йўловчи бош суяк соҳаси очик синиши, шунингдек, 1977 йилда туғилган яна бир фуқаро кўкрак қафаси жароҳати ташхиси билан шифохонага ётқизилган. Мазкур ҳолат юзасидан Вобкент тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Aввалроқ Вобкентда маст ҳолда «Matiz» ўғирлаб, ЙТҲ содир этган эркак ушлангани, «Nexia» бетон тўсиққа урилиши оқибатида 2 киши ҳалок бўлгани ва Ғиждувонда «Damas» 10 ёшли болани уриб юборгани ҳақида хабар қилинганди.

Янгиликлар