Булоқбошида намунавий уйлардаги 35 та хонадонга трансформатор ўрнатилди (фото)
Андижон вилояти Булоқбоши туманида 7 ноябрь куни намунавий уйлардаги 35 та хонадонга трансформатор ўрнатилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, Булоқбоши туман электр таъминоти корхонаси ишчи-ходимлари томонидан «Қашқар» маҳалла ҳудудида барпо этилаётган намунавий уйлар учун қуввати 63 кВА бўлган трансформатор пункти ўрнатилди. Шунингдек, 200 метр узунликда SIP кабель тармоғи тортилди.
Қайд этилишича, ишлар ниҳоясига етгач, 35 та хонадон истеъмолчисининг электр энергиясига бўлган талаби тўлиқ қондирилди.
Аввалроқ Избоскандаги 2 та маҳаллага трансформатор пункти ўрнатилгани ҳақида хабар берилганди.