Хонободдаги маҳаллада эскирган симёғочларнинг таъмирлаш ишлари декабрда тугайди

Aндижон вилояти Хонобод шаҳри ҳокимлиги ижтимоий тармоқларда тарқалган «Хонобод шаҳар ‘Тейит’ маҳалласидаги ҳолат. Ёмғир ёғса, ток уриши ҳеч гап эмас» сарлавҳали хабар юзасидан 18 октябрь куни расмий муносабат билдирди.

Фото: Хонобод шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълум қилинишича, «Тейит» маҳалла фуқаролар йиғинидаги симёғочлар 2019 йилдан бери реконструкция қилинмоқда. Таъмирлаш ишлари 2020 йилнинг декабрь ойида якунланади.

Фото: Хонобод шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

«Хонобод шаҳар ‘Тейит’ МФЙ Муаллимлар кўчасидаги ушбу симёғочлар ‘НС Aлчалик’ 110/10 киловаттдан чиқувчи фидер ‘Баландлик’ 10 киловатт ҳаво тармоғи ПК-2661 сонли дастурга киритилган бўлиб, унга асосан 2019 йилдан буён тармоқ реконструкция қилинмоқда ва электр токи тармоққа уланмаган. Ишлар 1 декабрда якунига етказилади», дейилади ҳокимлик муносабатида.

Фото: Хонобод шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Хонобод шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Aввалроқ Олтинкўлдаги маҳаллада ёғоч таянчлар ўрнига темир-бетон электр устунлари ўрнатилгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Косонсойда депутатлик сўровидан сўнг мактаб ҳудудидаги трансформатор олиб ташлангани хабар қилинган.

Янгиликлар