Косонсойда депутатлик сўровидан сўнг мактаб ҳудудидаги трансформатор олиб ташланди

Наманган вилояти Косонсой туманида электр тармоқлари корхонасига Халқ депутатлари Косонсой туман кенгаши депутати Дилфуза Валиева томонидан сўровнома юборилган. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Косонсой туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Таъкидланишича, 12 сентябрь, шанба куни Халқ депутатлари Косонсой туман кенгаши депутати Дилфуза Валиева томонидан туман электр тармоқлари корхонасига сўровнома юборилган. Cўровномада 35-мактабнинг ҳудудида жойлашган трансформаторни ташқи ҳудудга чиқариш ҳамда симёғочлар янгисига алмаштирилиши назарда тутилган.

Ҳолат бўйича туман мутасаддилари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди. Aниқланган ва айтиб ўтилган камчиликлар бартараф этилди. Трансформатор мактаб ҳудудидан ташқарига олиб чиқилди ва бетон таянч устунлари ўрнатилди, дейилади хабарда.

Aввалроқ Қўшработда 50 йиллик симёғочлар ўрнига трансформатор ва темир-бетон устунлар ўрнатилгани ҳақида хабар берилганди.