Косонсойнинг баъзи ҳудудларида 8 сентябрь куни электр энергияси таъминоти вақтинча тўхтатилади

Наманган вилояти Косонсой туманининг баъзи ҳудудларида 8 сентябрь куни электр энергиясини етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 2020 йилнинг 8 сентябрь, сешанба куни «Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖнинг йиллик электр қурилмалари ва тармоқларини таъмирлаш режасига асосан ҳамда истеъмолчиларга куз—қиш мавсумида электр энергиясини режим бўйича етказиб берилишини таъминлаш мақсадида:

Косонсой туманидаги «Косон» тақсимловчи 2 (РП) таъмирлаш ишлари олиб борилади. Бунинг натижасида шу куни соат 9:00 дан кеч соат 17:00 га қадар Косонсой туманининг «Гулобод», «Садача», «Чорбоғ», «Бомраҳа» маҳалларида истеъмолчиларга электр энергиясини етказиб берилишида вақтинчалик узилишлар содир бўлади.

Маълумот учун, Поп туманининг айрим ҳудудларида 8 сентябрь куни электр таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.

Аввалроқ Андижонда 2020 йил якунига қадар 350 дона трансформатор пункти қурилиши ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, вилоятдаги нимстанцияларда таъмирлаш ишлари амалга оширилаётгани ҳамда Пахтаобод туманидаги «Қайр» МФЙга 1,5 километр узунликдаги 10/0,4 киловатт кучланишли ҳаво тармоқлари, 30 дона янги темир-бетон таянч ўрнатиш ишларини амалга ошириш режалаштирилгани ҳақида хабар қилинганди.

Янгиликлар