Поп туманининг айрим ҳудудларида 8 сентябрь куни электр таъминоти вақтинчалик тўхтатилади

Наманган вилояти Поп туманининг айрим ҳудудларида 8 сентябрь куни электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилишлар бўлади. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Поп тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълум қилинишича, тумандаги 110/35/10 киловаттли «Пахтазавод» нимстанциясидаги  «ф-Сув омбори» ҳаво тармоғида режали таъмирлаш ишлари олиб борилиши белгиланган.

Таъмирлаш ишлари натижасида 8 сентябрь куни соат 08:00 дан 17:00 га қадар «Миришкор» МФЙ «Патир бозор» ҳудудида истеъмолчиларга электр энергияси етказиб берилишида вақтинчалик узилишлар бўлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Намангандаги айрим ҳудудларда 27 август, 28 август, 2 сентябрь, 3 сентябрь кунлари ҳамда Косонсойнинг баъзи ҳудудларида 29 август куни электр энергияси вақтинчалик узилиши ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар