Намангандаги айрим ҳудудларда 27 август куни электр энергияси вақтинчалик узилади

Наманган вилоятининг айрим ҳудудларида 27 август куни электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилишлар бўлади. Бу ҳақда «Наманган ҲЕТК» AЖ матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарга кўра, 27 август, пайшанба куни «Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» AЖнинг йиллик электр қурилмалари ва тармоқларини жорий таъмирлаш режасига асосан ҳамда истеъмолчиларга куз-қиш мавсумида электр энергиясини режим бўйича етказиб берилишини таъминлаш ва электр қурилмалари ва тармоқларида содир бўлиши мумкин бўлган авария холатларининг олдини олиш мақсадида вилоятнинг:

  •  Поп туманидаги «Халқобод» нимстанциясида режали мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилади. Бунинг натижасида шу куни соат 08:00 дан кеч соат 17:00 га қадар, туманнинг «Муқимий», «Боғ», «Пиллакаш», «Ойбек», «Чортоқ», «Хўжаобод», «Яккатут», «Халқобод», «Нурабод» МФЙлари ҳудудида истеъмолчиларга электр энергиясини етказиб берилишида вақтинчалик узилишлар бўлади;
  • Наманган туманидаги «Чек» нимстанциясида режали мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилади. Бунинг натижасида шу куни соат 08:00 дан кеч соат 17:00 га қадар, Наманган туманининг «Оқ ер», «Кўл бўйи», «Шўрқўрғон», «Шамсикўл», «Элатан» ва «Кайковуз» МФЙлари ҳудудида истеъмолчиларга электр энергиясини етказиб берилишида вақтинчалик узилишлар бўлади;
  • Наманган шахридаги «Ойдинлўл», «Ўрикзор» нимстанциясида режали мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилади. Бунинг натижасида шу куни соат 08:00 дан кеч соат 17:00 га қадар, Наманган шаҳри ҳамда Янгиқўрғон туманининг «Соҳибкор», «Гулпора», «Янги қурилиш», «Илғор», «Aмир Темур», «Баркамол», «Ровут», «Қизилқиёқ», «Нурафшон», «Қуйиқораполвон», «Барака», «Қораполвон» МФЙлари ҳудудида истеъмолчиларга электр энергиясини етказиб берилишида вақтинчалик узилишлар бўлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Иштихонда 24 август куни электр энергиясида узилишлар бўлиши маълум қилингани ҳамда Қўшработ туманининг баъзи ҳудудлари 18—21 август кунлари электр энергиясидан узилгани ҳақда хабар берилганди.

Янгиликлар