Қўшработ туманининг баъзи ҳудудлари 18—21 август кунлари электр энергиясидан узилади

Қўшработ тумани Зарбанд қишлоғи аҳолиси 18 август соат 17:00 дан 21 август кунига қадар электр энергиясидан узилади. Бу ҳақда «Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, туман аҳолисини электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш мақсадида нимстанция «Зарметан» 110/35/6 кВAли Т-2 6300 кВAли трансформатори 16 000 кВAлига алмаштирилади. Шу муносабат билан «В-Қурли» 35кВли Қўшработ тумани «Зарбанд» қишлоқ фуқаролар йиғинида электр энергиясида тўлиқ узилиш содир бўлади.

«Ушбу келтирилган ноқулайликлар учун ‘Самарқанд ҲЭТК’ AЖ сизлардан узр сўрайди», — дейилади хабарда.

Аввалроқ Иштихондаги барча маҳаллаларга электр тармоқлари тортилиб, янги бетон устунлар ва Бешариқда 225 та хонадон учун электр тақсимлаш ускунаси ўрнатилгани ҳамда Самарқандда «Электрҳисоб» тизими сервер дастури ва 1154 қисқа рақамли Call-марказ фаолияти вақтинча тўхтатилиши ҳақида хабар берилди.