Иштихонда 24 август куни электр энергиясида узилишлар бўлиши мумкинлиги маълум қилинди

Самарқанд вилояти Иштихон туманида 24 август, душанба куни Иштихон туман электр таьминоти корхонаси туман бўйича электр таьминотида узилишлар бўлиб туриши мумкинлиги маълум қилди. Бу ҳақда Иштихон тумани ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда қайд этилишича, Иштихон туман электр таьминоти корхонаси Иштихон туманига кириб келадиган Л.Зармитан 110 киловольтли юқори кучланишли электр тармоғи Каттакўрғон КРВВС ташкилоти томонидан режали таьмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли 2020 йил 24 август куни  соат 09:00 дан 18:00 қадар туман бўйича электр таъминотида узилишлар бўлиб туришини маълум қилган.

«Электр ускуна ва қурилмаларини ўз вақтида таьмирлаш, авариявий талафотларнинг олдини олиш халқ ва давлат мулкини асраб қолишга хизмат килади», — дея изоҳ берилган хабарда.

Аввалроқ Иштихондаги барча маҳаллаларга электр тармоқлари тортилиб, янги бетон устунлар ўрнатилгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар