Наманганда 2 сентябрь куни айрим ҳудудларда электр энергияси таъминоти вақтинчалик тўхтатилади

Наманган вилоятининг айрим ҳудудларида 2 сентябрь куни электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилиш бўлиши маълум қилинди. Бу ҳақда «Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» акциядорлик жамияти матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, «Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси»нинг йиллик электр қурилмалари ва тармоқларини жорий таъмирлаш режасига асосан ҳамда истеъмолчиларга куз-қиш мавсумида электр энергиясини режим бўйича етказиб берилишини таъминлаш ҳамда электр қурилмалари ва тармоқларида содир бўлиши мумкин бўлган авария холатларини олдини олиш мақсадида вилоятнинг қуйидаги ҳудудларида электр энергиясини етказиб берилишида вақтинчалик узилишлар содир бўлиши қайд этилган:

  • Тўрақўрғон туманидаги «Оқтош» нимстанциясида режали таъмирлаш ишлари олиб борилиши натижасида 2 сентябрь куни соат 08:00 дан кеч соат 17:00 га қадар, туманнинг «Юқори мўғилтой» ва «Оқтош» МФЙ ҳудудларида;
  • Поп туманидаги «Ғурумсарой», «Навбахор» нимстанрсияларида режали таъмирлаш ишлари олиб натижасида 2 сентябрь куни соат 08:00 дан кеч соат 17:00 га қадар Поп туманининг «Кенагес», «Қўштепа», «Наврўз», «Навбахор» МФЙ ҳудудларида;
  • Наманган шаҳридаги «Олмазор» нимстанциясида режали таъмирлаш ишлари олиб борилиши натижасида 2 сентябрь куни соат 08:00 дан кеч соат 17:00 га қадар шаҳарнинг «Порлоқ», «Навбахор», «Орзу», «Наврўз» МФЙ ҳудудларида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманганнинг айрим ҳудудларида 27 август ва Косонсой баъзи ҳудудларида 29 август куни электр энергияси таъминоти вақтинчалик тўхтатилган эди.

Янгиликлар