Косонсойнинг баъзи ҳудудларида 29 август куни электр энергияси таъминоти вақтинчалик тўхтатилади

Наманган вилояти Косонсой туманининг айрим ҳудудларида 29 август, шанба куни электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилиш бўлади. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, «Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖнинг йиллик электр қурилмалари ва тармоқлари таъмирланади. Истеъмолчиларга куз-қиш мавсумида электр энергиясини режим бўйича етказиб берилишини таъминланади.

Шу муносабат билан тумандаги «Косонсой» нимстанциядан чиқувчи «Қорасув» тармоғида режали таъмирлаш ишлари олиб борилади. Бунинг натижасида шу куни соат 08:00 дан кеч соат 17:00 га қадар Косонсой туманининг «Олмазор», «Озод» маҳаллаларининг бир қисми ҳамда «Боғ кўча» МФЙ ҳудудларида истеъмолчиларга электр энергиясини етказиб берилишида вақтинчалик узилишлар бўлади.

Аввалроқ Пайариқда электр таъминотини яхшилаш мақсадида 36 та темир-бетон устуни ўрнатилгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар