Пайариқда электр таъминотини яхшилаш мақсадида 36 та темир-бетон устуни ўрнатилди

Самарқанд вилояти Пайариқ шаҳрида электр таъминотини яхшилаш мақсадида 36 та темир-бетон устуни ўрнатилди. Бу ҳақда «Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» AЖ матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Пайариқ тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Хабарда айтилишича, Президентнинг 2016 йил 23 ноябрдаги «2017—2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини янада модернизация қилиш ва янгилаш дастури тўғрисида»ги ПҚ–2661-сонли қарорига мувофиқ, «Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» AЖнинг Пайариқ шаҳрида электр таъминотини яхшилаш мақсадида ТП-3006 га қўшимча 160/10 киловольтли трансформатор ҳамда 36 та темир-бетон устуни ўрнатилди.

Фото: Пайариқ тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Шунингдек, «Янгиобод» МФЙнинг Йўлтепа қишлоғида ТП-3458 юклама билан ишлаётган трансформатор пункти ўрнига 1 дона 100/10 киловольтли трансформатор пункти ўрнатилди. 5 та яроқсиз аҳволга келиб қолган устун темир-бетон устунларига алмаштирилди. 1 та трансформатор жорий таъмирланиб, 400 метр 0,4 кВ ҳаво линияси дарахт шохларидан тозаланди.

Фото: Пайариқ тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Пайариқ тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Aввалроқ Пайариқда 100 ўринга мўлжалланган нодавлат мактабгача таълим ташкилоти иш бошлаганлиги ҳамда Пайариқ туман халқ таълими бўлимига янги мудир тайинланганлиги ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар