Пайариқда 100 ўринга мўлжалланган нодавлат мактабгача таълим ташкилоти иш бошлади (фото)
Самарқанд вилояти Пайариқ туманида 21 август, жума куни «Оқтош» маҳалласида 100 ўринга мўлжалланган нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ўз фаолиятини бошлади. Бу ҳақда Пайариқ тумани ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Хабарда айтилишича, «Кичкинтой Сафина» давлат хусусий боғчаси шерикчилиги асосида ташкил этилган. Очилиш маросимида туман ҳокими, мактабгача таълим вазири ўринбосари, вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи ва тегишли такшилот раҳбарлари ҳамда маҳалла оқсоллари иштирок этган.
Аввалроқ Ўзбекистондаги боғчаларда 48 милллиард сўмдан ортиқ пул талон-торож қилингани, болаларга яроқсиз гўшт ва озиқ-овқат берилгани ҳамда Учқўрғондаги боғчани таъмирлашда 173,2 миллион сўм бюджет маблағини талон-торож қилганлар қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 15 августдан нодавлат мактаблар ва боғчалар фаолиятига рухсат берилган.