Ўзбекистонда 15 августдан нодавлат мактаблар ва боғчалар фаолиятига рухсат берилади

Республика махсус комиссиясининг қарорига кўра, 15-августдан бошлаб Ўзбекистонда нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва мактаблар, шунингдек, ўқув курслари ва марказлари фаолиятини қайта йўлга қўйишга рухсат берилади.

Қарорга кўра, қуйидаги талаблар белгиланган:

  • машғулотлар вақтини олдиндан келишиш (таълим марказлари ва тўгараклар учун);
  • ходимлар ва болалар (тарбияланувчилар)нинг соғлиғи ҳолатини доимий назорат қилиш (тана ҳароратини мунтазам ўлчаб бориш), тана ҳарорати 37°С ва ундан юқори бўлган ёки инфекция аломатлари мавжуд бўлган ходимлар ва болалар (тарбияланувчилар)ни машғулотлар четлатиш;
  • ходимлар тиббий ниқоб ва тиббий қўлқоплардан фойдаланиши ва ижтимоий масофани сақлаши;
    санитария-гигиена ва дезинфекция талабларига қатъий риоя этиш, бино хоналарни доимий равишда дезинфекция қилиш, уларга кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозлаш чоралари кўрилиши лозим;

Эслатиб ўтамиз аввалроқ Шавкат Мирзиёев 15 августдан Ўзбекистонда карантин чоралари босқичма-босқич юмшатилишини айтиб ўтганди.

Шунингдек, Ўзбекистонда 30 кишилик тўйлар ва барча бозорлар фаолиятига рухсат берилиши маълум қилинди.

Янгиликлар