Наманганнинг айрим ҳудудларида 3 сентябрь куни электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилиш бўлади

Наманган вилоятининг айрим ҳудудларида 3 сентябрь куни электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилиш бўлади. Бу ҳақида «Наманган ҲЭТК» АЖ хабар берди.

Фото: «Наманган ҲЭТК» АЖ матбуот хизмати

Маълумотларга кўра, Косонсой тумани:

«Косон» нимстанциясида режали мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилаиши натижасида соат 08:00 дан 17:00 га қадар «Ўрикзор», «Боғишамол-2», «Хуррият 1-2», «Гулобод», «Тагижар», «Чорвоқ», «Садача», «А.Навоий» МФЙлар ҳудудларида;

Тўрақўрғон тумани:

«Намуна» нимстанциясида режали мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилиши натижасида соат 08:00 дан 7:00 га қадар «Озод», «Ободон», «Кўрғонча», «Шохидон», «Гулистон», «Яндама», «Кужрон» МФЙлар ҳудудларида;

Поп тумани:

«Уйғур» нимстанциясида режали мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилиши натижасида соат 08:00 дан 17:00 га қадар «Учйўли», «Олмазор», «Бодомзор», «Уйғур», «Туман», «Поп» МФЙлар ҳудудларида истеъмолчиларга электр энергиясини етказиб берилишида вақтинчалик узилишлар содир бўлади.

Маълумот учун, Aндижонда кириш имтиҳонлари ўтказиладиган мажмуаларнинг бирида электр энергия таъминоти яхшиланган. Шунингдек, Наманганда 2 сентябрь куни ҳам айрим ҳудудларда электр энергияси таъминоти вақтинчалик тўхтатилган.