Aндижонда кириш имтиҳонлари ўтказиладиган мажмуаларнинг бирида электр энергия таъминоти яхшиланди

Aндижон вилояти Aндижон шаҳрида кириш имтиҳонлари ўтказиладиган 3-кичик даҳа «Ўрикзор» МФЙ ҳудудидаги «Дружба» спорт мажмуасида электр энергия таъминоти яхшиланди. Бу ҳақда «Aндижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Aндижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» матбуот хизмати

Маълум қилинишича, ушбу ҳудудда монтаж AВР қурилмарини тармоққа улаш ишлари олиб борилган.

Фото: «Aндижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» матбуот хизмати

Маълумот учун, вилоятда кириш имтиҳонларида қатнашиш учун жами 106 697 нафар абитуриент рўйхатдан ўтган. Улардан 96 057 нафар Aндижонда ўтказиладиган имтиҳонларда иштирок этиши қайд этилган.

Фото: «Aндижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» матбуот хизмати

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Aндижонда ОТМларга кириш имтиҳонлари ўтказиладиган ҳудудлар рўйхати эълон қилинган эди. Кейинчалик Aндижонда кириш имтиҳонлари ўтказиладиган ҳудудларнинг жойлашув манзили тақдим этилганди.

Шунингдек, Aндижонда тест синовлари олдидан тайёргарлик ўқув-машғулоти ўтказилгани ҳақида хабар берилди.