Андижондаги спорт майдонларида тест синовлари бошланди (фото)

Андижон вилоятида спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби, «Баркамол авлод» стадионлари, теннис корти майдонларида тест синовлари бошланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

Маълум қилинишича, Андижон вилоятидан 2020 йилда мамлакатдаги олий ўқув юртларида ўқиш истагини билдирган жами 106 697 нафар абитуриент рўйхатдан ўтган. Шундан 96 057 нафари бевосита Андижонда ўтказилаётган тест синовларида иштирок этади.

Аввалроқ Самарқандда ва Наманганда абитуриентлар учун кириш имтиҳонлари бошлангани ҳақида хабар берилган.

Янгиликлар