Қўшработда 50 йиллик симёғочлар ўрнига трансформатор ва темир-бетон устунлар ўрнатилди

Самарқанд вилояти Қўшработ туманда 18 август куни яроқсиз симёғочлар ўрнига трансформатор ва темир-бетон устунлар ўрнатилди. Бу ҳақда «Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари» АЖ матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари матбуот хизмати

Маълум бўлишича, Қўшработ тумани «Қўрғон» маҳалласида ўрнатилганига қарийб 50 йилдан ошган симёғочлар ўрнига 100/10 кВАли трансформатор ва 13 дона темир-бетон устунлар ўрнатилган.

Маълумот ўрнида, «Қўрғон» маҳалласидаги эскирган симёғочлар Президентнинг 2016 йил 23 ноябрдаги «Паст ва юқори кучланишли электр тармоқларини ва трансформатор пунктларини реконструкция ва модернизация қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан 2020-2021 йилларда босқичма-босқич алмаштирилиши режалаштирилган.

Фото: Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари матбуот хизмати

Аввалроқ Иштихондаги барча маҳаллаларга электр тармоқлари тортилиб, янги бетон устунлар ўрнатилгани ва Самарқандда «Электрҳисоб» тизими сервер дастури ва 1154 қисқа рақамли Call-марказ фаолияти вақтинча тўхтатилиши ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар