Данғарада «Lacetti» ва «Matiz» тўқнашиши оқибатида вояга етмаган бола вафот этди

Фарғона вилояти Данғара туманида 29 cентябрь куни «Matiz» ва «Lacetti» тўқнашиши оқибатида вояга етмаган бола вафот этди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар қилди.

Фото: Фарғона вилоят ИИБ ахборот хизмати

Хабарга кўра, воқеа тумандаги Хўжа қишлоғи ҳудудида содир бўлган. Маълум қилинишича, фуқаро A.Б. «Lacetti» автомашинасини бошқариб кетаётиб, Ғ.Ж. бошқарувидаги «Matiz» билан тўқнашиб кетган.

Хабарда айтилишича, тўқнашув оқибатида «Matiz» автомашина йўловчилари: вояга етмаган A.A., М.С. ва Б.Қ.лар тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган. Шифохонада кўрсатиган тиббий муолажаларга қарамай Б.Қ. вафот этган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан туман ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Олтиариқда «Nexia-2» ва «Lасеtti» иштирокида ЙТҲ содир бўлгани, Ургутда «ЗИЛ» ва «Cobalt» тўқнашиб кетиши оқибатида 4 киши вафот этгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар