Дунё бўйлаб коронавирусга чалинганлар сони 26 миллиондан ошди

Дунёда коронавирус пандемияси бошлангандан буён 26 миллиондан ортиқ киши COVID-19 инфекциясини юқтириб олди. «Worldometer» сайтидаги сўнгги янгиланишлар шундан далолат бермоқда.

Фото: «Unsplash»

Маҳаллий вақт билан соат 15:00 ҳолатига кўра, дунёда коронавирусга чалинганлар сони 26 205 789 кишига етган. Беморларнинг 867 893 нафари вафот этган, 18 465 606 нафари соғайган. Aйни пайтда дунё бўйлаб ўлим даражаси 4 фоизни ташкил этмоқда. Ҳозирда 6 872 290 киши касалликдан даволанмоқда.

AҚШ дунёда коронавирус билан зарарланиш бўйича биринчи ўринда бормоқда. Мамлакатда 6 291 032 киши вирус юқтирган. Шунингдек, Бразилия 4 001 422 нафар бемор билан иккинчи, Ҳиндистон эса 3 853 406 бемор билан учинчи ўринда турибди.

Ўзбекистонда 3 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 42 635 нафарни ташкил этган. Aйни пайтга қадар 39 883 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро (93 фоиз) соғайган. Ҳозирда 2421 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Маълумот ўрнида, SARS-CоV-2 янги коронавируси 2019 йилнинг декабр ойида Хитойнинг Хубэй провинциясидаги Ухань шаҳрида аниқланган. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни COVID-19 коронавирус инфекцияси тарқалишини пандемия деб эълон қилган.

Янгиликлар