Дунё бўйлаб коронавирусга чалинганлар сони 30 миллион нафардан ошди

Дунёда коронавирус пандемияси бошлангандан буён 30 миллиондан ортиқ киши COVID-19 инфекциясини юқтириб олди. «Worldometer» сайтидаги сўнгги янгиланишлар шундан далолат бермоқда.

Фото: «Unsplash»

Тошкент вақти билан соат 11:00 ҳолатига кўра, дунёда коронавирусга чалинганлар сони 30 357 146 кишига етган. Беморларнинг 950 629 нафари вафот этган, 22 046 404 нафари соғайган. Aйни пайтда дунё бўйлаб ўлим даражаси 4 фоизни ташкил этмоқда. Ҳозирда 7 360 113 киши касалликдан даволанмоқда.

Скрин: «Worldometer»

AҚШ дунёда коронавирус билан зарарланиш бўйича биринчи ўринда бормоқда. Мамлакатда 6 874 596 киши вирус юқтирган. Шунингдек, Ҳиндистон 5 214 677 нафар бемор билан иккинчи, Бразилия эса 4 457 443 бемор билан учинчи ўринда турибди.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 18 cентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 49 994 нафарни ташкил этмоқда. Aйни пайтга қадар 46 092 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро (92 фоиз) соғайган. Ҳозирда 3485 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Маълумот ўрнида, SARS-CoV-2 коронавируси 2019 йилнинг декабр ойида Хитойнинг Хубэй провинциясидаги Ухань шаҳрида аниқланган. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни COVID-19 коронавирус инфекцияси тарқалишини пандемия деб эълон қилган.

Янгиликлар