Бугун Тошкентнинг қайси ҳудудларида электр энергияси ўчирилиши маълум қилинди

Бугун 13 июнь куни Тошкентнинг учта туманида электр энергияси қисман ўчирилди, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар электр тармоқлари матбуот хизмати.

Таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан қуйидаги ҳудудларда электр энергияси вақтинча бўлмайди:

Бектемир тумани, соат 09:00 дан 18:00 гача: «Ийк ота» маҳалласи;

Миробод тумани, соат 10:00 дан 17:00 гача: Ойбек маҳалласи;

Чилонзор тумани, соат 10:00 дан 17:00 гача: Домбробод маҳалласи.

Янгиликлар