Ғиждувонда уч ойда икки мингдан ортиқ оила «темир дафтар»дан чиқарилди
Ғиждувон туман ҳокимлиги мажлислар залида 29 август, шанба куни Халқ депутатлари Ғиждувон туман кенгашининг XXII сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Хабарга кўра, йиғилишда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Назир Собиров, туман секторлари раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, тегишли туман ташкилотлари ва муассасалари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Қайд этилишича, сессия кун тартибида Ғиждувон туман ҳокими Муроджон Умаровнинг аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, бюджет дароматларини ошириш ва хорижда меҳнат қилган ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш борасида амалга ошираётган ишлари тўғрисида ҳисоботи эшитилди.
Ҳисоботга кўра, Президентнинг 2020 йил 27 февралдаги 16-сонли видеоселектор йиғилишида берилган топшириғига асосан тумандаги эҳтиёжманд аҳоли хатловдан ўтказилган ҳамда 1 апрел ҳолати бўйича 1985 та эҳтиёжманд оилада истеъқомат қилувчи 8145 нафар камбағал фуқаро «темир дафтар»га киритилган.
Ушбу кам таъминланган оилаларнинг жами 2154 нафар аъзоси бандлиги таъминланган. Шундан:
- июн ойида амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида 1144 нафар;
- июл ойида 557 нафар;
- 28 август ҳолатида 453 нафар эҳтиёжманд оила аъзосининг бандлигини таъминлашга эришилган.
Улардан 69 нафари оилавий тадбиркорлик, 3 нафари ҳунармандчилик, 242 нафари жамоат ишларига, 41 нафари инвестиция лойиҳаларига, 404 нафари агросаноат лойиҳалари асосида, 50 нафарига такрорий экин экиш ҳисобига, 19 нафарини қурилиш ишларига жалб этиш, 70 нафари аввалги иш жойига қайтган ҳамда 1256 нафари ўзини ўзи банд қилиш орқали бандлиги таъминланган.
Бундан ташқари, «темир дафтар»га киритилмаган янги аниқланган 1047 камбағал аҳоли бандлиги қуйидаги йўналишларда ишга жойлаштирилиши маълум қилинди:
- инвестиция дастури асосида ишга тушириладиган лойиҳалар ҳисобига 115 нафар;
- тумандаги мавжуд бўш иш ўринларига 90 нафар;
- мавсумий жамоат ишларига 255 нафар;
- касб-ҳунарга ўқитиш ҳамда малакани ошириш ҳисобига 20 нафар;
- оилавий тадбиркорлик ташкил қилиш орқали ўзини ўзи банд қилиш ҳисобига 221 нафар;
- оборотдан чиқарилган ерларни ўзлаштириш орқали 85 нафар;
- қурилиш корхоналарига 145 нафар;
- қишлоқ хўжалиги соҳасига 116 нафар ижтимоий ҳимояга мухтож фуқаро ишга жойлаштирилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жомбойда 10 мингга яқин камбағал оила аъзолари иш билан таъминлангани ҳамда Каттақўрғонда 705 та оила камбағалликдан чиқарилгани ҳақида хабар қилинганди.