Самарқандда автомобиль ёниб кетди

17 февраль куни соат 21:30 да Самарқандда автомобиль ёниб кетган. Бу ҳақда Zamon.uz хабар берди.

Хабарга кўра, спиртли ичимлик таъсирида бўлган фуқаро «Lacetti» русумли автомобилида ҳаракатланиб келаётган пайтда Самарқанд ЙПХ масканига яқинлашганда бошқарувни йўқотиб, тўсиққа урилган. Зарба оқибатида автомашинанинг двигатель қисмида ёнғин келиб чиққан.

Ҳайдовчи спиртли ичимлик ичмагани ва ўзи билмаган ҳолда ухлаб қолганини айтади. Бироқ алко-тестор аппарати орқали текшириш натижасида ҳайдовчининг мастлиги аниқланган.

Таъкидланишича, автомобиль буткул ёниб кул бўлган. Тан жароҳати олганлар йўқ.

Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар