Наманганда 2020 йилнинг ўтган 9 ойи давомида 15 мингдан зиёд никоҳ қайд этилди

Наманган вилоятида 2020 йилнинг январь—cентябрь ойларида ФҲДЁ органлари томонидан 15 минг 200 та никоҳ қайд этилди. Бу ҳақда вилоят статистика бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Tez News»

Вилоят статистика бошқармаси маълумотларига кўра, 2020 йилнинг январь—сентябрь ойларида ФҲДЁ органлари томонидан 15 минг 200 та никоҳ қайд этилди. Никоҳ тузишлар сони 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 1000 тага камайган.

Наманган вилоятида ҳудудлар бўйича никоҳ тузганлар сони:

  • Наманган шаҳар — 3205 киши;
  • Чуст — 1618 киши;
  • Тўрақўрғон — 1339 киши;
  • Уйчи — 1290 киши;
  • Косонсой — 1121 киши;
  • Янгиқўрғон — 1109 киши;
  • Поп — 1103 киши;
  • Наманган — 995 киши;
  • Чортоқ — 959 киши;
  • Учқўрғон — 955 киши;
  • Норин — 903 киши;
  • Мингбулоқ — 647 кишини ташкил этди.

Қайд этилишича, тузилган никоҳлар сони 2019 йилнинг мос даврига нисбатан Чуст туманида 176 тага, Чортоқ туманида 105 тага, Наманган туманида 45 тага, Янгиқўрғон туманида 8 тага ва Тўрақўрғон туманида 4 тага кўпайган.

Аввалроқ Самарқандда ўтган саккиз ойда 14 мингтадан зиёд никоҳ қайд этилгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар