Андижонда сўнгги 9 ойда қанча ажрим ҳолати кузатилгани маълум бўлди
Давлат статистика қўмитаси 2020 йилнинг 9 ойида Андижон вилояти ва республиканинг бошқа ҳудудларида қайд этилган ажримлар сонини маълум қилди.
Маълумотларига кўра, ўтган 9 ой мобайнида Андижон вилоятининг ФҲДЁ органларида 2271 та ажрим қайд этилган. Шунингдек, республикада ажримлар сони бўйича Тошкент шаҳри — 2746 та, Тошкент вилояти — 2074 та, Самарқанд — 2058 та ва 1988 та билан Фарғона вилоятлари юқори ўринни эгаллаган. 9 ойда энг кам ажрим ҳолатлари Навоий (669 та) вилоятида эканлиги маълум бўлган.
Республика бўйича, ажримлар сони йиллар кесимида (январь—сентябрь ҳолатига):
- 2017 йил — 23,6 минг;
- 2018 йил — 23,8 минг;
- 2019 йил — 23,6 минг;
- 2020 йил — 20,0 мингни ташкил этган.
Таъкидланишича, 2020 йилнинг 9 ойида республика бўйича 19 970 та ажрим ҳолатлари ФҲДЁ органларида қайд этилган. Бу кўрсаткич 2019 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 3 608 тага камлиги аниқланган.
Мавзуга доир:
Аввалроқ Ургутда ажрашган ва ажрашиш ёқасида бўлган 120 дан зиёд ва Когонда бир кунда ажрим ёқасидаги бешта оила яраштирилгани ҳақида хабар қилинган эди. Шунингдек, Самарқандда сўнгги 12 кунда 4300 дан ортиқ оила муаммолари ўрганилгани ҳамда Олотда ажрим ёқасига келиб қолган 4 та оила яраштирилгани маълум қилинганди.