Самарқандда сўнгги 12 кунда 4300 дан ортиқ оила муаммолари ўрганилди (фото)

Самарқандда «Тазйиқ ва зўравонликка қарши курашиш» ойлигида 20 сентябрдан бери 4305 та оила муаммолари ўрганилди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Самарқанд ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати

Маълум қилинишича, Самарқандда 20 сентябрдан жами 4305 та оила ўрганиб чиқилди. Шундан оилавий келишмовчилиги мавжуд бўлган 465 та низоли оила билан профилактик ишлар олиб борилди, 79 та оилавий муаммолар аниқланиб, шундан 60 таси ижобий ҳал этилди.

Фото: Самарқанд вилояти ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати

Шунингдек, 72 та ҳолатда нотинчликка барҳам берилди, 25 та ҳолатда ажрим ёқасига келиб қолган оилалар ўзаро яраштирилди. Оила турмуш муносабатлари доирасида хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик содир этган 56 та шахс аниқланган.

Фото: Самарқанд вилояти ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати

Жабрланган хотин-қизларга Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 4 январдаги «Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 3-сон қарорига асосан тегишли тартибда «ҳимоя ордерлари» расмийлаштирилиб, мазкур қарор ҳамда ордерда белгиланган чеклов талаблари бўйича батафсил ҳуқуқий тушунтириш ишлари олиб борилди.

Фото: Самарқанд вилояти ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Каттақўрғон туманида 12 та эҳтиёжманд оилага юк ташувчи мототцикллар топширилганди. Шунингдек, Самарқанд шаҳрида қанча оила «темир дафтар»дан чиқарилгани маълум қилинганди.

Янгиликлар