Самарқанд шаҳрида қанча оила «темир дафтар»дан чиқарилгани маълум қилинди

Самарқанд шаҳрида 1377 та оила «темир дафтар»дан чиқарилгани маълум қилинди. Бу ҳақда шаҳaр ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Фото: Самарқанд шаҳaр ҳокимлиги матбуот хизмати

Хабарга кўра, Халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгашининг ўн учинчи сессияси қарорига асосан, сектор раҳбарлари тақдимномаси бўйича «темир дафтар»га киритилган 5729 та камбағал оиладан 1377 таси камбағал оилаларни қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилган ишлар натижасида яшаш шароити яхшиланганлиги учун «темир дафтар»дан чиқарилган. Маълум қилинишича, ушбу кўрсаткични секторлар кесимида:

  • 1-секторда — 309 та;
  • 2-секторда — 400 та;
  • 3-секторда — 396 та;
  • 4-секторда 272 та камбағал оила эҳтиёжмандлар сафидан чиқарилган.

Аввалроқ Булунғурда эҳтиёжманд оилага 12 та қуён топширилгани, Асакада аҳолини даромадга йўналтириш мақсадида зотдор эчкилар тарқатилгани, Избосканда эҳтиёжманд оилаларга наслли эчкилар тарқатилгани, Андижонда «темир дафтар»даги 9 та хонадонга 2 бошдан эчки тарқтилгани хабар берилган эди.

Янгиликлар