Булунғурда эҳтиёжманд оилага 12 та қуён топширилди (фото)

Самарқанд вилояти Булунғур туманида эҳтиёжманд оилага Мустақиллик байрами арафасида 12 та қуён берилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Булунғур туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Булунғур тумани «Навбаҳор» маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро Йўлдошева Муқаддасга Мустақиллик байрами муносабати билан 12 дона қуён ва замонавий қуён уяси етказиб берилди. Ижтимоий ҳимояга муҳтож ушбу хонадон вакиллари кўпдан буён тадбиркорлик қилиш, банкдан имтиёзли кредит олиб, қуёнчилик фаолияти билан шуғулланишни мақсад қилган эди.

Фото: Булунғур туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Булунғур тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ушбу оиланинг тадбиркорликка бўлган қизиқишини қўллаб-қувватлаш ва оилага қўшимча даромад манбайи яратиш мақсадида касаба уюшмалари маблағлари ҳисобидан великан зотли 12 дона қуён, барча шароитлари мавжуд, замонавий қуён уйяси билан биргаликда етказиб берди.

Фото: Булунғур туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Булунғур туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Аввалроқ Ғиждувондаги эҳтиёжманд оилаларга товуқ ва қуён етказиб берилгани, Асакада аҳолини даромадга йўналтириш мақсадида зотдор эчкилар тарқатилгани хабар қилинган эди.

Янгиликлар