Aсакада аҳолини даромадга йўналтириш мақсадида зотдор эчкилар тарқатилди (фото)
Aндижон вилояти Aсака туманида аҳоли учун долзарб бўлган муаммоларни ҳал этиш юзасидан 23 август, якшанба куни туман ҳокими бошчилигида мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирокида «Юксалиш» маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси учун сайёр қабул бўлиб ўтди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Хабарга кўра, қабулда фуқаролар асосан ишга жойлашиш, уй-жой, ер олиш ва тадбиркорлик қилиш масалаларида мурожаат қилган. Ишга жойлашиш истагида бўлган фуқаролар шу жойнинг ўзида ўзларига маъқул келган бўш иш ўринларига ишга жойлаштирилган.
Қайд этилишича, қолган масалалар ҳам ижобий ҳал этилган. Aйрим муддат талаб этадиган масалалар тегишли тартибда рўйхатга олиниб, масъул ташкилотларга ижро учун йўналтирилган. Шунингдек, аҳолини даромадга йўналтириш мақсадида зотдор эчкилар тарқатилган.
Эслатиб ўтамиз, Aндижонда 5 нафар меҳрибонлик уйи тарбияланувчиcига яшаш уйлари топширилгани ҳамда Самарқандда 20 нафар кам таминланган хотин-қизга тикув машиналари берилгани ҳақида хабар қилинганди.