Самарқандда 20 нафар кам таминланган хотин-қизларга тикув машиналари берилди (фото)
Самарқанд вилояти Тойлоқ туманида 20 август куни Республика касаба уюшмалари федерацияси томонидан 20 нафар кам таъминланган, доимий даромад манбаига эга бўлмаган, ишсиз хотин-қизларга тикув машиналари совға қилинди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда туман ҳокими Б.Бабоназаров, сектор раҳбарлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Н.Aсадов, вилоят касаба уюшмалар бирлашмаси кенгаши ходими Ориф Мизамов, таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Тойлоқ туман кенгаши раиси Қобир Собиров иштирок этди.
Эслатиб ўтамиз, Когонда «Саховат ва кўмак» тадбирлари доирасида муҳтож оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилгани, Асакада «темир дафтар»даги ишсиз фуқаролар иш билан таъминлангани ҳамда Бухорода 50 мингта эҳтиёжманд оила аъзосига 200 минг сўмдан жами 10 миллиард сўм тарқатилгани ҳақда хабар берилганди.