Бухорода 50 мингта эҳтиёжманд оила аъзосига 200 минг сўмдан жами 10 млрд сўм тарқатилди

Президентнинг байрам туҳфаси сифатида Бухоро вилояти бўйича 13 544 та кам даромадли «темир дафтар»га киритилган эҳтиёжманд оиланинг 50 минг нафар аъзоси учун ажратилган 200 минг сўмдан жами 10 миллиард сўм пул маблағлари тарқатилди. Бу ҳақда Президентнинг Бухоро вилояти халқ қабулхонаси матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президентнинг Бухоро вилояти халқ қабулхонаси матбуот хизмати

Ёрдам пули сектор раҳбарлари, корхона-ташкилот ходимлари ва жамоатчилик вакиллари иштирокида манзилли равишда тарқатилди.

Фото: Президентнинг Бухоро вилояти халқ қабулхонаси матбуот хизмати

Ўзбекистон Президентининг 2020 йил 30 июлдаги «Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-6038-сонли фармонига асосан республика миқёсида 400 минг эҳтиёжманд оилаларнинг 1,7 миллион нафар аъзосига 380 миллиард сўм пул маблағи тарқатилиб, бир марталик моддий ёрдам кўрсатилиши белгиланди.

Фото: Президентнинг Бухоро вилояти халқ қабулхонаси матбуот хизмати

Ажратилган маблағларнинг эҳтиёжманд оилаларга ўз вақтида етиб бориши Президент Халқ қабулхоналари томонидан назоратга олинди.

Фото: Президентнинг Бухоро вилояти халқ қабулхонаси матбуот хизмати

Бундан ташқари, Ўзбекистон Президентининг виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхоналарига моддий ёрдам ажратилиши билан боғлиқ муаммолар юзасидан келиб тушаётган мурожаатларни тезкорлик билан кўриб чиқилиши тизими йўлга қўйилди.

Фото: Президентнинг Бухоро вилояти халқ қабулхонаси матбуот хизмати

Ўзбекистон Президенти Администрацияси ва Бухоро вилояти Халқ қабулхонаси назоратида келиб тушган мурожаатларнинг барчаси шу куннинг ўзида сектор раҳбарлари ва тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда кўриб чиқилиб, моддий ёрдам ва зарурий озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бериш орқали ижобий ҳал этилиши таъминланди. Фуқаролар мурожаатларини тезкорлик билан кўриб чиқилиб, ижобий ҳал қилиб берилганлиги сабабли Президентга ўз миннатдорчиликларини билдириб, ташаккурномалар ёзиб берди.

Аввалроқ Булунғур туманидаги эҳтиёжманд оилаларга 358 миллион сўмлик ёрдам пули, Сирдарёда 5 миллиард сўм ёрдам пули, Наманган вилояти Мингбулоқ туманида эса 448 миллион сўмлик ёрдам пули тарқатилгани хабар қилинган эди.

Янгиликлар