Булоқбошида эҳтиёжманд оилаларга 10 та қуён ва 60 та жўжа топширилди (фото)

Андижон вилояти Булоқбоши туманида 2 та эҳтиёжманд оилага ҳокимлик томонидан ёрдам берилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Булоқбоши туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, туман ҳокими Ўткирбек Маъмуров бошчилигида тумандаги саховатпеша тадбиркорлар иштирокида 1-сектор худудида яшовчи кам таъминланган, эҳтиёжманд оилаларнинг иқтисодий ҳолатини яхшилаш ва даромадга йўналтириш мақсадида 2020 йил 3 сентябрь куни 1 та оилага 10 дона қуён, яна 1 та оилага 60 та жўжа етказиб берилди.

Фото: Булоқбоши туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Булоқбоши туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Булоқбоши туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Аввалроқ Булунғурда эҳтиёжманд оилага 12 та қуён топширилгани, Ғиждувондаги эҳтиёжманд оилаларга товуқ ва қуён етказиб берилгани хабар қилинган эди.

Янгиликлар