Aндижонда «темир дафтар»даги 9 та хонадонга 2 бошдан эчки тарқатилди (фото)

Aндижон вилояти Избоскан туманида «темир дафтар»даги фуқароларга эчкилар тарқатилди. Бу ҳақда Aндижон вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Aндижон вилояти ИИБ ахборот хизмати

Маълум қилинишича, Избоскан туманидаги 9 та хонадоннинг ҳар бириги 2 бошдан, жами 18 та эчки тарқатилди. Ушбу хонадонлар 3-секторда жойлашган.

Фото: Aндижон вилояти ИИБ ахборот хизмати

Хабарда қайд этилишича, ушбу ишлар Избоскан туманининг 2-секторида давом эттирилмоқда.

Фото: Aндижон вилояти ИИБ ахборот хизмати

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Aндижонда «темир дафтар»даги фуқароларга кредитга юк ташиш мототранспортлари берилган эди. Шунингдек, Aндижонда хизматни ўташ чоғида вафот этган ҳарбий хизматчилар оилаларига озиқ-овқат маҳсулотлари топширилганди.