Каттақўрғон туманида 12 та эҳтиёжманд оилага юк ташувчи мототцикллар топширилди (видео)

Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида 12 та эҳтиёжманд оилага узоқ муддатли кредит асосида юк ташишга мўлжалланган мототцикллар топширилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 30 сентябрь, чоршанба куни туман ҳокимлигининг ташаббуси билан «темир дафтар»га киритилган оилаларнинг 12 нафар аъзосига юк ташишга мўлжалланган аравачали мототцикллар топширилган.

Шунингдек, мазкур мототцикллар узоқ муддатли имтиёзли банк кредити асосида берилган.

Фото: Каттақўрғон туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Қайд этилишича, мазкур тадбирдан сўнг туманда яна 12 та фуқаронинг бандлиги таъминланган ҳамда уларнинг доимий даромад манбаи яратилган.

Аввалроқ Қўрғонтепада «темир дафтар»га киритилган оилаларнинг вояга етмаган фарзандларига 1,5 миллиард сўмдан ортиқ моддий ёрдам тарқатилгани ва Жарқўрғонда «темир дафтар»га киритилган оилалар учун 5 мингта иссиқхона қуриб берилиши ҳақида хабар берилган эди.

Кейинчалик Пайариқда 10 дан ортиқ оилага бройлер жўжалари тарқатилгани ҳамда Шофиркондаги 1370 та оила «темир дафтар»дан чиқарилгани маълум қилинди.

Янгиликлар