Пайариқда 10 дан ортиқ оилага бройлер жўжалари тарқатилди
Самарқанд вилояти Пайариқ туманида ўндан ортиқ оилага бройлер жўжалари тарқатилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, паррандачилик йўналишига ихтисослаштириш режалаштирилган тумандаги «Каттасадов» маҳалласида яшовчи 10 дан ортиқ оила вакилларига бройлер жўжалари топширолган.
Қайд этилишича, ушбу тадрида «Ҳамкорбанк» акциядорлик тижорат банки вилоят бошқармаси бошлиғи А. Бўтаев иштирок этган.
Шунингдек, мазкур тадбир «Бир маҳалла — бир маҳсулот» тамойили асосида камбағал оилаларни «темир дафтар»дан чиқариш мақсадида ўтказилгани қайд этилган.
Аввалроқ Пайариқда 20 та маҳаллага компьютер жамланмалари ва нусха кўчириш аппаратлари ҳамда оилавий поликлиника ходимларига велосипедлар топширилгани ҳақида хабар берилган эди. Бундан ташқари, туманда 104 нафар ишсиз хотин-қизга тикув машиналари топширилгани ва туман ветеринария бўлимига 1000 та синов ускунаси ва бошқа жиҳозлар совға қилингани маълум қилинди.
Шунингдек, Пахтаободдаги 16 та маҳалланинг эҳтиёжманд оилаларига 6 мингга яқин жўжа тарқатилди.