Пайариқда ветеринария бўлимига 1000 та синов ускунаси ва бошқа жиҳозлар совға қилинди

Самарқанд вилояти Пайариқ туманида ветеринария бўлимига 1000 та синов ускунаси ва бошқа жиҳозлар совға қилинди. Бу ҳақида туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Пайариқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълум қилинишича, Пайариқ туманида ветеринария соҳасининг иш фаолияти, чорва моллари ўртасида учрайдиган турли хил юқумли ва юкумсиз касалликларнинг олдини олиш, аҳолига сифатли озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб беришда ветеринария врачлари туман раҳбарлари томонидан тақдирланган. Жумладан, туман ҳокими Дилшод Мусинов бошчилигида бўлимга 6 дона музлатгич, 2 дона микроскоп, 2 дона нитрат тестер, 1000 дона синов ускунаси, 2 дона термосумка, ҳар-хил турдаги мебеллар ва ветеринария жиҳозлари совға қилинган.

Фото: Пайариқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Аввалроқ Самарқанд Ветеринария медицинаси институтида Латвия университети билан ҳамкорликда қўшма филиал очилгани ҳақида хабар берилган.

Янгиликлар