Самарқанд Ветеринария медицинаси институтида Латвия университети билан ҳамкорликда қўшма филиал очилди

Самарқанд Ветеринария медицинаси институтида Латвиянинг Табиий фанлар ва технологиялар университети билан ҳамкорликда янги қўшма факультет ташкил этилди.

Фото: Самарқанд Ветеринария медицинаси институти ахборот хизмати

Маълум қилинишича, мазкур битим асосида 2020 йилдан бошлаб бакалавр таълим йўналишига ва магистратура босқичига талабалар ўқишга қабул қилинади. Талабалар «2+2» таълим дастури асосида икки йил Самарқанд Ветеринария медицинаси институтида ва яна икки йил Латвия университетида таълим олишади. Битирувчиларга ҳар икки олий таълим муассасасини битирганлиги ҳақида махсус диплом берилади. Машғулотлар рус ва инглиз тилларида олиб борилади.

«Озиқ-овқат сифати ва инновациялар таълим йуналишнинг асосий мақсади озиқ-овқат махсулотларини ишлаб чиқариш сохасига юқори малакали, рақобатбардош мутахасисларни тайёлаш, сифат ва инновациялар, қайта ишлаб чиқариш корхона-компанияларида сифатни таъминлаш, илмий изланишлар ўтказиш билан биргаликда олий таълим негизида таълим олишни давом эттиришдан иборатдир», дейилади хабарда.

Битирувчилар озиқ-овқат хавфсизлигини таъминловчи замонавий лабораторияларда, илмий текшириш институтларида, сифатни назорат қилиш идораларида ишлаш билан бирга, ривожланган Европа мамлакатларининг тажрибасини Ўзбекистонда татбиқ этиш ва мамлакатимизда етиштирилган мева- сабзавотларнинг ҳавфсизлигини таъминлаш ва экспортбоплигини оширишда ҳамда инновацион технологияларни ишлаб чиқаришда бевосита иштирок этадилар.

Aндижон машинасозлик институти ректори фуқаролардан ўқишга олиб кириб қўйишни ваъда қилаётганларга ишонмасликни сўраган эди. Шунингдек, Ўзбекистонда олий таълимнинг деярли барча бўғинларида коррупцион ҳолатлар кузатилаётгани маълум бўлди.

Янгиликлар