Пайариқда 20 та маҳаллага компьютер жамланмалари ва нусха кўчириш аппаратлари топширилди (фото)
Самарқанд вилояти Пайариқ туманида 20 та МФЙга компьютер жамланмалари ва нусха кўчириш аппаратлари топширилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, тадбирда туман ҳокими Дилшод Мусинов иштирок этган.
Қайд этилишича, ушбу тадбир вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов раҳбарлигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида МФЙ моддий-техник базасини мустаҳкамлаш юзасидан берилган топшириқларга асосан ўтказилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жомбойда 12 та маҳаллага компьютер жамланмаси ва мебель жиҳозлари топширилгани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, Бўстонда 4 та маҳалла фуқаролар йиғини бинолари фойдаланишга топширилгани маълум қилинди.