Бўстонда 4 та маҳалла фуқаролар йиғини бинолари фойдаланишга топширилди (фото)

Aндижон вилояти Бўстон туманида 4 та маҳалла фуқаролар йиғинининг бинолари фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Бостон туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, «Маориф», «Пиллакор», «Бўстон» ва «Гулистон» МФЙларга янги бинолар фойдаланишга топширилган.

Фото: Бостон туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Қайд этилишича, барча бинолар очилиш маросимида туман ҳокими Садбархон Мамитова, туман прокурори Зафарбек Ғуломжонов ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вилоят бошқармаси бошлиғининг 1-ўринбосари Мавлуда Низомова иштирок этган.

Фото: Бостон туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Бостон туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Бостон туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Балиқчида 450 кишини иш билан таъминлайдиган ип-калава корхонаси, Хўжаободда йилига 3,5 миллион дона трикотаж маҳсулоти ишлаб чиқарадиган, 1000 та ишчи ўрнига эга корхона ва Олтинкўлда қиймати 5 миллиард сўм бўлган янги текстил фаолиятини бошлагани ҳамда Aндижонда 200 ўринли кўп тармоқли даволаш маркази иш бошлагани ҳақида хабар берилган эди.