Хўжаободда йилига 3,5 млн дона трикотаж маҳсулоти ишлаб чиқарадиган, 1000 та ишчи ўрнига эга корхона фаолиятини бошлади (фото)
Aндижон вилояти Хўжаобод туманида йилига 3,5 миллион дона трикотаж маҳсулоти ишлаб чиқарадиган, 1000 та ишчи ўрнига эга корхона фаолиятини бошлади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Р.Зокиров раҳбарлигида ишга туширилган корхонага «Mustahkam Fayzli Textile» номи берилган. Корхонанинг очилиш маросимида вилоят ҳокими Шуҳрат Aбдураҳмонов иштирок этган.
Мазкур корхонанинг лойиҳа қиймати 3 миллион долларни ташкил этган. Ҳамда корхонада янги 1000 та ишчи ўрни яратилган бўлиб, йилига 3,5 миллион дона тайёр трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқариши режалаштирилган.
Қайд этилишича, ушбу текстилнинг МДҲ давлатлари билан экспорт шартномалари мавжуд ва ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг қарийб 95 фоизи экспорт қилиниши маълум қилинган.
Маълумот ўрнида, корхонага дастгоҳлар Туркиядан келтирилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жалақудуқ туманида 60 ўринли хусусий шифохона очилгани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, Шаҳрихонда салкам 8 миллард сўмга қурилган 240 ўринли нодавлат мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилгани маълум қилинди.