Шаҳрихонда салкам 8 млрд сўмга қурилган 240 ўринли нодавлат мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди (фото)

Aндижон вилояти Шаҳрихон туманида салкам 8 миллиард сўмга қурилган 240 ўринли нодавлат мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Шаҳрихон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълум қилинишича, Отабек Саматов томонидан қурилган ушбу нодавлат мактабгача таълим ташкилотига «Сеҳрли шаҳарча» дея ном берилган.

Фото: Шаҳрихон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Нодавлат мактабгача таълим ташкилотининг очилиш маросимида Мактабгача таълим вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлимлари, туман ҳокимлиги ҳамда секторлар вакиллари иштирок этган.

Фото: Шаҳрихон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Қайд этилишича, ушбу таълим ташкилотининг барпо этилишига 7 миллиард 965 миллион сўм маблағ сарф этилган ва муассаса 240 ўринли мўлжалланган.

Фото: Шаҳрихон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Шаҳрихон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда давлат мактаблари ва боғчаларининг очилишига тайёргарлик кўрилаётганлиги маълум қилинганди. Кейинчалик Халқ таълими вазирлиги мактаблар қачон очилиши маълум бўлгани ҳақидаги хабарларни рад этгани ҳамда Ўзбекистонда 15 августдан нодавлат мактаблар ва боғчалар фаолиятига рухсат берилгани ҳақида хабар берилган эди.

Шунингдек, Иштихонда бир кунда жами 250 ўринли 3 та боғча фойдаланишга топширилгани ва Пайариқда 100 ўринга мўлжалланган нодавлат мактабгача таълим ташкилоти иш бошлагани маълум қилинди.

Янгиликлар