Пахтаободдаги 16 та маҳалланинг эҳтиёжманд оилаларига 6 мингга яқин жўжа тарқатилди
Aндижон вилояти Пахтаобод туманида «темир дафтар»га киритилган 16 та маҳалла фуқароларига моддий ёрдам тариқасида 5 минг 740 дона товуқ жўжалари тарқатилган. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, Пахтаобод туманида эҳтиёжманд фуқароларга моддий ёрдам сифатида товуқ жўжалари тарқатилган. 3 кун мобайнида етказилган жўжалар миқдори 5 минг 740 донани ташкил этган. «Хайробод», «Обод», «Гулобод», «Дурдиёр», «Янгиобод» маҳаллаларида яшовчи фуқароларга эса 2200 дона парранда моддий ёрдам тариқасида тарқатилган.
Маълумот ўрнида, Президентнинг «Aҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори асосида ҳудуддаги кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бор оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ишлари олиб борилган.
Aввалроқ Марҳаматда «темир дафтар»даги фуқароларга бройлер жўжалари тарқатилгани ҳақида хабар берилганди.