Марҳаматда «темир дафтар»даги фуқароларга бройлер жўжалари тарқатилди (фото)
Aндижон вилояти Марҳамат туманида «темир дафтар»даги фуқароларга бройлер жўжалари тарқатилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 20 август куни Марҳамат туманидаги 4 та секторларда «темир дафтар»да турувчи фуқароларга бройлер жўжалари тарқатилган.
Бройлер жўжалари пандемия шароитида аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш мақсадида «Тўлға», «Шўрқақир», «Қушчи», «Ўқчи», «Увайсий», «Оқбош», «Миришкор», «Барҳаёт», «Ойбек», «Бўрибоши», «Қовунчи», «Бобохуросон», «Чилон», «Aлитепа», «Наврўз» МФЙларидаги фуқароларга етказиб берилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Aндижонда аҳолини камбағалликдан чиқариш мақсадида 5 нафар фуқарога бройлер жўжалари топширилгани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, Шаҳрихонда инсултга чалинган фуқарога ногиронлар аравачаси ва озиқ-овқат маҳсулотлари топширилгани маълум қилинди.