Шаҳрихонда инсультга чалинган фуқарога ногиронлар аравачаси ва озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди

Андижон вилояти Шаҳрихон туманида 19 август, чоршанба куни вилоят ҳокимлиги ва Миллий гвардия ходимлари томонидан 1958 йилда туғилган, инсультга чалинган фуқарога озиқ-овқат маҳсулотлари ва ногиронлар аравачаси топширилди. Бу ҳақда Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Президентининг 2020 йил 30 июлдаги «Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони ижроси юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги ҳамда Миллий гвардия ҳамкорлигида Шаҳрихон тумани «Қайрағоч гузар» МФЙда яшовчи 1958 йилда туғилган фуқаро Э.С. ҳолидан хабар олиниб, унга озиқ-овқат маҳсулотлари ва ногиронлар аравачаси тақдим этилган.

Фото: Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Аввалроқ Андижон шаҳрида эҳтиёжманд оилаларнинг 518 нафар аъзосига 113 миллион сўмдан ортиқ пул маблағлари тарқатилгани, Бўстонда 57 та хонадоннинг 184 нафар аъзосига бир марталик ёрдам пуллари етказиб берилгани ва Андижонда бўйин ва бел умуртқасида муаммоси бор аёл Миллий гвардия томонидан касалхонага жойлаштирилгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Aндижонда 95 ёшли онахонга ногиронлар аравачаси топширилганди.

Янгиликлар