Андижонда бўйин ва бел умуртқасида муаммоси бор аёл Миллий гвардия томонидан касалхонага жойлаштирилди

Андижон шаҳрида яшовчи бўйин ва бел умуртқасида муаммоси бор аёл Миллий гвардия томонидан касалхонага жойлаштирилди. Бу ҳақида Миллий гвардия матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Миллий гвардия матбуот хизмати

Маълум қилинишича, Андижон вилояти Миллий гвардия бошқармаси ҳарбий хизматчилари томонидан фуқароларнинг турмуш тарзини маҳаллалар кесимида уйма-уй юриб ўрганиш мобайнида айрим оилалардаги муаммоли масалаларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

«Шундай тадбирлар давомида Андижон шаҳри Ю.Андижоний кўчасида истиқомат қилувчи ёлғиз она фуқаро З.Абдуллаева ҳам тиббий кўмакка муҳтожлиги аниқланиб, Миллий гвардия бошқармаси шифокорлари томонидан текширилганда фуқарода бўйин ва бел умуртқалари орасидаги диск чурраси ташхиси қўйилди», — дейилади хабарда.

Фуқаро АДТИ клиникаси неврология бўлимига даволаниш учун жойлаштирилди. Фуқарога зарурий дори воситалари ва озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

Шифокорлар ва ҳарбий хизматчиларнинг саъй-ҳаракати натижасида фуқаронинг соғлиғи қисман тикланди. Аёлнинг шифохонада даволаниш вақтида вояга етмаган фарзандлари Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари назоратида бўлдилар.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2 ярим ёшли болани уриб ўлдирган Миллий гвардия ходими 19 йилга озодликдан маҳрум қилинган эди.

Янгиликлар