Андижон шаҳрида эҳтиёжманд оилаларнинг 518 нафар аъзосига 113 млн сўмдан ортиқ пул маблағлари тарқатилди
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 29 июль кунги фармойишига асосан, Инқирозга қарши курашиш жамғармаси томонидан Андижон шаҳри учун ажратилган моддий ёрдам пуллари эгаларига топширилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
12 август куни Андижон шаҳар 3-сектор раҳбари Ш.Назиров иштирокида сектор ҳудудида жойлашган 4 та МФЙдаги 152 та эҳтиёжманд оиланинг 518 нафар оила аъзосига 113 миллион 960 минг сўм миқдоридаги пул маблағлари тарқатилди.
Аввалроқ Самарқандда 18 824 нафар фуқарога 220 минг сўмдан моддий ёрдам пули берилгани хабар қилинган эди.