Самарқандда 18 824 нафар фуқарога 220 минг сўмдан моддий ёрдам пули берилди (фото)
Пандемия шароитида кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Самарқанд шаҳри бўйича «темир дафтар»га киритилган оилаларнинг ҳар бир аъзосига 220 минг сўмдан бир марталик моддий ёрдам пули тарқатилди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Самарқанд шаҳрида 210 та маҳалладан 5694 та оила «темир дафтар»га киритилган. Шундан айни пайтда жами 4625 та оиланинг 18 минг 824 нафар аъзосига 4 миллиард 141 миллион 280 минг сўм миқдоридаги моддий ёрдам пули топширилди.
Маълумот учун, «темир дафтар»га киритилган 1348 та оилага ўтган ойда Ҳайит байрами муносабати билан 1 миллион сўмдан моддий ёрдам пуллари берилган.
Аввалроқ Қоракўлда «темир дафтар»га киритилган оилаларга қарийб 2 миллиард сўм тарқатилгани ҳақида хабар берилганди.