Бўстонда 57 та хонадоннинг 184 нафар аъзосига бир марталик ёрдам пуллари етказиб берилди

Aндижон вилояти Бўстон туманида 57 та хонадоннинг 184 нафар аъзосига бир марталик ёрдам пуллари етказиб берилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Aндижон вилояти ИИБ ахборот хизмати

Маълум қилинишича, ушбу тадбирда Aндижон вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғининг маслаҳатчиси Ориф Йўлдошев ҳамда туман ИИБ раҳбарияти қатнашган.

Фото: Aндижон вилояти ИИБ ахборот хизмати

Қайд этилишича, ушбу тадбир давомида Бўстон тумани 3-сектор ҳудудидаги «Тафаккур» маҳалласида яшовчи моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг рўйхатига киритилган 57 та хонадоннинг 184 нафар аъзосига бир марталик моддий ёрдам пуллари тўлов қайдномаси асосида етказиб берилган.

Фото: Aндижон вилояти ИИБ ахборот хизмати

Aввалроқ Aсакада «темир дафтар»га киритилган оилаларга бир марталик ёрдам пуллари етказилгани ҳақида хабар берилган эди.

Кейинчалик Избосканда эҳтиёжманд оилаларнинг 126 нафар аъзосига 220 минг сўмдан бир марталик ёрдам пули берилгани маълум қилинганди.

Шунингдек, Aндижон шаҳрида эҳтиёжманд оилаларнинг 518 нафар аъзосига 113 миллион сўмдан ортиқ пул маблағлари тарқатилганди.

Янгиликлар