Aсакада «темир дафтар»га киритилган оилаларга бир марталик ёрдам пуллари етказилди

Aндижон вилояти Aсака туманида «темир дафтар»га киритилган оилаларга бир марталик ёрдам пуллари етказилди. Бу ҳақда Aндижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Aндижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, бир марталик ёрдам пуллари нақд пул кўринишида етказилган. Шунингдек, ушбу жараёнда Aсака тумани ҳокими иштирок этган.

Фото: Aндижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Aндижонда «темир дафтар»даги 9 та хонадонга 2 бошдан эчки тарқатилгани хабар қилинган эди.

Шунингдек, Aндижонда «темир дафтар»даги фуқароларга кредитга юк ташиш мототранспортлари берилгани маълум қилинганди.

Янгиликлар